Манила (Филиппин) ҳайвонот боғида дунёдаги энг қари — 65 ёшли Берта лақабли урғочи бегемот ўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳайвонот боғи директори Хамес Дичавес 2,5 тоннали жонивор ўзининг майдончасида 7 июль, жума куни ўлик ҳолда топилганини маълум қилди. Тиббий текширувлар унинг ўлими организмдаги кўплаб органлар фаолияти тўхтагани туфайли рўй берганини кўрсатди.
Берта ҳайвонот боғи очилган вақтдан — 1959 йилдан бери бу ерда яшаб келарди. Унинг жуфти ўтган асрнинг 80 йилларидаёқ ўлиб кетган, жуфтлик насл қолдиришга улгурмаганди.
Маълумот учун, бегемотларнинг тутқунликдаги ўртача ҳаёт давомийлиги 40—50 йилни ташкил этади.
Изоҳ (0)