Наманган шаҳридаги «Обжувоз» маҳалласида 3-сонли ички ишлар бўлими очилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўлим шаҳардаги 22 та маҳаллага хизмат кўрсатади. Мазкур маҳаллаларда 130 мингга яқин киши истиқомат қилади.
2-қаватли бинодан 12 та хизмат хонаси, мажлислар зали, навбатчилик қисми, вақтинчалик ушлаб туриш хоналари ўрин олди.
Бўлимнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси О. Муродов ва Ички ишлар вазири генерал майор А. Азизов иштирок этди. Улар ходимларга яратилган шароитлар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилганлиги, фуқаролар учун қулайликлар билан танишди.
Маълумот учун, Наманган вилояти ҳудудида бугунгача 10 та ички ишлар бўлим ва бўлинмалари янгидан ташкил этилди. Вилоят марказида эса жами 3 та бўлим фаолият кўрсатиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)