6 июль куни Президент Тошкент шаҳрида замонавий ўйинчоқлар ва болалар буюмлари ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ҳужжатда айтилишича, собиқ «Тошўйинчоқ» заводининг 12 минг квадрат метр майдонни эгалловчи асосий бинолари узоқ вақтдан бери бўш ётибди, у ердаги ишлаб чиқариш тизимлари яроқсиз ҳолатга келиб қолган.
Ушбу фактни инобатга олган ҳолда объект беғараз асосда баланс қиймати бўйича Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига топширилади, сўнг банкнинг бошқарувчи компанияси — NBU Investment МЧЖга сифатли ва замонавий ўйинчоқлар ишлаб чиқаришни ташкил қилишга инвестиция ажратиш шарти билан тақдим этилади.
Шу тариқа, Миллий банк ва бошқарувчи компанияга 2018 йил 1 мартга қадар ўйинчоқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, ушбу маҳсулотни ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда реализация қилиш топширилди.
Қарор ижроси назорати Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга топширилди.
Изоҳ (0)