Ижтимоий тармоқларда янги BMW-Х2 кроссоверининг патентланган суратлари пайдо бўлди. Autoblog порталининг маълумотларига кўра, суратлар Япониядаги патент бюрода рўйхатга олинган, деб хабар берди «Мотор».
Суратлардан кўриш мумкинки Х2’нинг товар вариант 2016 йилда тақдим этилган шу номдаги консептга кўп жиҳатдан ўхшаш бўлади. Серияли ишлаб чиқариладиган машина оптикаси, шунингдек, эшиклардаги ушлагичлар ва анъанавий ён ойналарининг кўриниши билан фарқ қилади.
Кроссовер 2018 йилдан бошлаб савдога чиқарилиши кутилмоқда. Унинг премьераси кузда Франкфуртдаги автошоуда бўлиб ўтиши мумкин.
Изоҳ (0)