Марказий Африка республикасида рўй берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 78 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Кузовида савдогарлар бозорга кетаётган юк машинаси Бамбари шаҳри яқинида ағдарилиб кетгани билдирилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга транспорт воситасига ҳаддан зиёд одам чиққани сабаб бўлди.
Маҳаллий касалхона бош шифокори Чамберлайн Бамага кўра, ҳозирги пайтда 78 нафар қурбон ва 72 нафар ярадор ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд.
Изоҳ (0)