АҚШнинг Мэн штатида номаълум шахс уюштирган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса Мадисон шаҳри кўчаларидан бирида рўй берди. Чақириқ бўйича етиб келган полициячилар кўчада 3 кишининг жасадига дуч келди. Мерган бу пайт яширинишга улгурганди.
Бироқ орадан бироз вақт ўтиб, ҳужум қилган шахс жиноят жойига қайтиб келди ва яна бир кишига ўқ узиб, яралади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари текширувни бошлади. Полиця мерганнинг шахсини ошкор этмади, уни жиноятга ундаган сабаблар ҳам ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)