Россиялик икки олигарх фарзандлари учун АҚШда уюштирган дабдабали тўй маросими шов-шувларга сабаб бўлди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Бизнесменлар Эльдар Османов ва Альберт Авдолян қуда бўлди: Лилита ва Гаспар тўйгача икки йил давомида учрашиб юрганди.
Тўй тахминан 10 миллион долларга тушгани билдирилмоқда. Зални гуллар билан безатишнинг ўзига 500 минг доллар сарфланди.
Лос-Анжелесдаги «Оскар» мукофоти топшириладиган машҳур «Долби» кинотеатри тўй маросими учун ижарага олинди. Меҳмонларга Леди Гага қўшиқларини тақдим этди.
Маросимни телебошловчилар Андрей Малахов ва Ксения Собчак олиб борди. Леди Гагадан ташқари Жейсон Деруло, Стас Михайлов ва Николай Басков ҳам меҳмонлар хизматида бўлди.
Изоҳ (0)