Европанинг Airbus авиасозлик концерни Хитойнинг China Aviation Supplies Holding Co. давлат корпорацияси билан 22,8 миллиард долларлик янги шартнома имзолади. Унга кўра, компания Хитойга 140 дона A320 ва A350 самолётларини етказиб беради, деб хабар қилади «Интерфакс».
ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Германияга ташрифи доирасида имзоланган келишув шартларига биноан, Airbus Хитойга 100 та A320 ва 40 та A350 етказади.
China Aviation самолётларни 5–6 йил ичида авиакомпаниялар орасида тақсимлаб чиқади.
«Айни пайтда Хитой авиация учун энг муҳим бозорлардан бири ҳисобланади», — таъкидлади шу муносабати билан Airbus ижрочи директори Том Эндерс.
Изоҳ (0)