АҚШнинг Аляска штатида яшовчи 11 ёшли Эллиот Кларк тажовузкор айиқни отиб ташлаб, яқинларини қутқарди. Бу ҳақда штат полицияси маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Ҳодиса ўтган ҳафтада рўй бергани билдирилмоқда. Эллиот, унинг отаси, амакиси ва амакиваччаси ўрмонда сайр қилиб юрганда йиртқич боланинг амакисига ташланди. Бироқ Эллиот саросимага тушмади ва айиққа қарата бир неча ўқ узди.
Боланинг отасига кўра, биринчи ўқ айиқнинг елкасига, иккинчиси эса бурнига тегди. Уларнинг ҳаётини Эллиот қуролни елкасида эмас, қўлида олиб юргани сақлаб қолди.
Изоҳ (0)