Татаристонда автобус ва юк машинаси тўқнашуви натижасида рўй берган ЙТҲ қурбонлари сони 14 кишига етди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Дастлаб 13 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
Минтақанинг тергов қўмитаси вакили Эльвира Газированинг сўзларига қараганда, ўн тўртинчи қурбоннинг танаси автобус ичидан олиб чиқилди.
Изоҳ (0)