Фрот дарёси йўлини тўсиш мақсадида ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари томонидан тўғон қурилаётгани муносабати билан, Суриядаги Дайр-аз-Зор шаҳри аҳолиси ичимлик сувисиз қолиши мумкин. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ўзи шундоқ ҳам кўпдан бери жангарилари қамали остида яшаётган шаҳар янги жазо олиш арафасида турибди. Террорчилар тўғон қурилишини якунлаши билан, шаҳар тўла миқёсли гуманитар фожиа ёқасига келиб қолади. Одамлар сувсиз қолади», — деди вазиятдан бохабар дипломатик манба.
Манбанинг маълум қилишича, ҳозирги вақтда халқаро жамоатчилик Дайр-аз-Зор атрофидаги мазкур вазиятга ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти.
Изоҳ (0)