Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги Низом»га ўзгартириш киритди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги турар жой мақомини олган ётоқхоналарда 2015 йил 15 сентябрга қадар берилган идора ҳужжати (ордер) асосида доимий равишда яшаб келган ва яшаш жойида рўйхатга олинган шахслар ушбу уй-жойни хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўлди.
Хусусийлаштириш имконияти 2018 йил 1 июлгача тақдим этилади. Бунга қадар Тошкент шаҳри ва вилоятида ушбу хонадонларни хусусийлаштириш бўйича битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва нотариал тасдиқлашга рухсат берилди.
Шу тариқа хусусийлаштирилган хонадон эгалари Тошкент шаҳри ёки вилоятида ушбу уй-жой майдонига доимий пропискага қўйилиши мумкин.
Изоҳ (0)