Тошкент шаҳрида 29 июнь куни олтита йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲлар оқибатида етти киши тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ.
Шу куни шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 2 929 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 1 027 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 26 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳолатлари ташкил этган.
Тошкент ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 29 июнь куни жами 938 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 461 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 477 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этган.
Изоҳ (0)