• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    GM Uzbekistan нима учун ўз автомобиллари нархини долларга боғлаб қўйди? Компания жавоб беради

    GM Uzbekistan компаниясининг Жамоатчилик билан алоқалар хизмати сўнгги вақтларда ОАВларда эълон қилинган танқидий ва таҳлилий материалларнинг «энг долзарб масалаларига очиқлик киритиш»га қарор қилди. Компания баёноти унинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.

    Фото: GM Uzbekistan

    Фото: GM Uzbekistan

    «ОАВ вакиллари томонидан сўнгги пайтларда бизнинг соҳада содир бўлаётган жараёнларга танқидий ва энг эътиборлиси, таҳлилий ёндашувларини тўлалигича қўллаб-қувватлаймиз ва конструктив руҳдаги очиқ мулоқотга тайёр эканлигимизни таъкидлаб ўтамиз», — дейилади компания ахборотида.

    Биринчидан

    Ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар нархини АҚШ долларига боғлаш иқтисодиёт субъектлари томонидан кенг қўлланилиб келинаётган амалиёт бўлиб, кўпчилик учун янгилик эмас. Масалан, миллий авиакомпания, мобил алоқа операторлари, интернет провайдерлари, туристик фирмалар ўз товар ва хизматлари учун тарифларини эркин конвертациядаги хорижий валютада, АҚШ доллари ёки еврода белгилайдилар. Тўловлар Марказий банкнинг тўлов санасидаги расмий курси асосида миллий валютада амалга оширилади.

    Шу билан бирга таъкидлаб ўтиш жоизки, автомобиль учун олдиндан тўловнинг минимал миқдори (85 фоиз) амалга оширилгандан кейин тўловнинг қолган қисмига валюта курси ўзгариши таъсир қилмайди ва автомобиль учун тўлов шартнома тузилган кундаги курс асосида амалга оширилади, яъни автомобиль нархи ўзгармайди.

    Иккинчидан

    Автомобильлар нархлари, аввало, ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлардан, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар, шунингдек, автомобилларнинг минимал рентабеллигининг мувофиқлаштирилган даражасидан келиб чиқиб шаклланади.

    Нархларни асослашда ҳамда автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш давомида пайдо бўладиган харажатларини аниқлашда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилинади.

    Шу билан бирга, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан табиий монополия субъекти бўлган GM Uzbekistan фаолияти устидан, хусусан автомобиль нархини белгилаш ҳамда нархларни келишилган меъёрларини қўллаш тартибига риоя этилиши устидан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ давлат назорати амалга оширилади.

    Учинчидан

    Автомобильсозлик — бу катта миқдордаги молиявий маблағ, вақт, техник салоҳият ва бошқа ресурсларни талаб қилувчи кўп ўлчовли жараёндир. Жаҳон автомобиль ишлаб чиқарувчилари тажрибаси шуни кўрсатадики, хом ашёдан то тайёр маҳсулот, яъни автомобиль ишлаб чиқарилишигача ўртача 3 ойдан 6 ойгача вақт талаб қилинади. Эътиборли жиҳати шуки, Ўзбекистон асосий денгиз маршрутларидан узоқда жойлашган ҳудудлар сирасига киради. Ўзбекистон автомобиль саноати умумжаҳон автомобилсозлик тизимининг узвий бир қисмига айланган бўлиб, ҳозирги кунда автомобиль ишлаб чиқариш учун керак бўлган муайян турдаги хом ашё ва бутловчи қисмлар дунёнинг деярли барча қитъаларида жойлашган 20 дан ортиқ мамлакатлардан олиб келинади. Улар сирасига Жанубий Корея, АҚШ, Германия, Италия, Мексика, Бразилия, Россия, Польша ва бошқа кўплаб давлатлар киради.

    Ушбу омиллардан келиб чиқиб, тайёр автомобилни етказиб бериш муддатлари белгиланади ва ўртача 3 ой вақт талаб қилади. Ишлаб чиқариш жараёнлари ва нормативлари, логистика ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда GM Uzbekistan томонидан автомобилларни харидорларга етказиб бериш муддатларни қисқартириш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда ва шунинг учун икки ойлик ишлаб чиқариш ҳажмидаги автомобилларга шартнома тузилиб келинмоқда.

    Албатта, корхона омборларида бир неча ойларга етадиган даражада бутловчи қисмларни олиб келиб сақлаш ҳам мумкин. Бироқ, бу ўз навбатида молиявий маблағларни катта миқдорда «музлатилишига» ва автомобиль таннархини ошиб кетишига олиб келади. Баъзи ҳолларда бундай сақланган материаллар сифати бузилиши ва яроқсиз ҳолга келиши хавфи бор.

    Шу каби салбий ҳолатларни олдини олиш, молиявий харажатларни камайтириш ва автомобиль таннархини меъёрий савияда ушлаб туришни таъминлаш мақсадида корхона омборларида ишлаб чиқариш режасига асосан керак бўладиган минимал миқдордаги хом ашё ва бутловчи қисмлар сақланади.

    Етказиб бериш муддатларини қисқартириш мақсадида ойлик равишда шартнома тузиш тизими татбиқ қилинди ва натижада серияли ишлаб чиқариладиган автомобиллар етказиш бериш максимал муддати 60 иш куни деб белгиланди (Captiva, Malibu, Orlando автомобиллари бўйича етказиб бериш муддатлари 90 иш кунини ташкил этади). Бу тизимни татбиқ қилишнинг асосий мақсадларидан бири — харидорларни бир неча ойлаб ўз автомобилларини етказиб берилишини кутиш ва автомобиль нархи ўзгарганда қўшимча тўловларни амалга ошириш натижасида вужудга келадиган эътирозларни ҳамда ушбу ҳолатдан баъзи бир шахслар томонидан спекулятив равишда, ғараз мақсадларда фойдаланишни олдини олишдан иборат.

    Тўртинчидан

    Автомобиль таннархини камайтиришда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнлари муҳим ўрин тутади ва бу борада кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилиб, йилдан йилга маҳаллийлаштириш даражаси ошиб бормоқда.

    Бугунги кунга келиб, маҳаллийлаштириш дастурини ҳисобга олган ҳолда жами 160 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилди ва ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бунинг натижасида айрим моделлар бўйича маҳаллийлаштириш даражаси 70—75 фоизгача етди.

    Шу билан бирга, баъзи бир турдаги бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш умумий ишлаб чиқариш ҳажмлари камида 500 минг дона автомобилга етганда самарали амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, темир, алюминий, полимерлар, цилиндрлар блоки, трансмиссия, тезлик узатиш қутиси, автомобиль ички компьютерлари каби баъзи хом ашё ва бутловчи материаллар ҳозирги кунда чет элдан импорт қилинмоқда.

    Хулоса ўрнида

    Юқорида келтирилган ва шу каби бошқа саволларни батафсилроқ ёритиш мақсадида GM Uzbekistan томонидан ОАВ вакиллари учун автомобилсозлик тармоғи корхоналарига матбуот сафари уюштирилиши режалаштирилмоқда. Ушбу ташриф давомида журналистлар нафақат ишлаб чиқариш жараёнлари, балки савдо тизимида амалга оширилган янги ташаббуслар билан бевосита таништирилади ва ўртага ташланадиган саволларга тўлиқ ва батафсил маълумот берилади. Ушбу ташаббус жорий йилнинг 5 июлида Асака автомобиль заводида уюштирилади ва натижалари кенг оммага етказилади.

    29.06.2017, 16:32   Изоҳ (0)   109367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент автобусларида йўловчилар оқими ўрганилади

    27.06.2017, 21:26

    «Ўзнефтмаҳсулот»: Вилоятлардаги бензин тақчиллиги — сунъий

    27.06.2017, 20:56

    Жанубий Корея автомобиллари кетма-кет иккинчи йил АҚШдаги энг ишончли автомобиль деб топилди

    27.06.2017, 16:21

    Қозоғистонда UzAvtotrailer тиркамалари ишлаб чиқарилмоқда

    27.06.2017, 15:21

    Канадада 1,2 миллион километр йўл босган Porsche 911 спорткари топилди (фото)

    27.06.2017, 15:12

    Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни Тожикистонга етказиб бериш бошланди

    27.06.2017, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.