«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси тизимидаги автобус саройлари йўналишларида 3 июлдан йўловчилар оқимини ўрганиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Ўрганиш ишлари йўловчилар ташишни ташкил қилиш самарадорлигини ошириш, автобус йўналишларини янада оптималлаштириш, ҳаракатланадиган таркибнинг рационал миқдорини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Шу муносабат билан, «Тошшаҳартрансхизмат» маъмурияти йўловчилардан ўрганиш давомида фаол иштирок этишни, йўл ҳақини ўз вақтида тўлаб боришни ҳамда бир марталик чипталарни чипта сотувчилардан талаб қилишни илтимос қилган.
Кўрсатилаётган йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича таклиф ва эътирозларни «Тошшаҳартрансхизмат»га компанияниг сайти ёки 1062 рақамли ишонч телефони орқали йўллаш мумкин.
Компания йўловчилар оқимини ўрганиш ишлари қачонгача давом этиши ҳақида қўшимча ахборот бермаган.
«Газета.uz»нинг ёдга солишича, Ўзбекистон пойтахтида 2014 йил баҳорида ҳам йўловчи ташиш транспортининг барча турлари, жумладан, метро, автобуслар, трамвайлар ва йўналишли таксиларда йўловчи оқими комплес ўрганилган эди.
Изоҳ (0)