Самарқанд автомобиль заводи шаҳарлараро ҳаракатланувчи автобуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Жаҳон» агентлиги хабар бермоқда.
Хабар беришларича, «SamAvto» 2020 йилга қадар шаҳарлараро ҳаракатланувчи автобуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни мақсад қилган.
Режа бўйича, 2020 йилдан бошлаб ҳар йили 400 та шаҳарлараро автобуслар ишлаб чиқарилиши керак.
«Жаҳон»нинг ёзишича, лойиҳа қиймати 12 миллион долларга баҳоланмоқда.
Аввалроқ «Самавто» 2017 йилдан бошлаб газли двигатель ўрнатилган автобусларни йилига 500 тадан ишлаб чиқаришга киришаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)