28 июнь куни Испанияда қўлга олинган тўрт нафар ИШИД тарафдорининг бири Балеар оролларидаги майдонда пиёдаларга ҳужум уюштириш режалаштирилганини тан олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, гумонланувчи Абдулқодир Маҳмудий Инка шаҳри мэрияси қаршисидаги майдонда совуқ қурол ёрдамида ўткинчиларга ҳужум қилмоқчи бўлган. Бундай хулосаларга ҳуқуқ-тартибот органлари топиб ўрган аудиовизуал материаллар таҳлили асосида келинди.
Испания миллий суд коллегияси эркакни гаровга озод қилишдан маҳрум қилган ҳолда ҳибсда тутиб туришга ҳукм чиқарди.
Айтилишича, қўлга олинган шахслар 2015 йилдан буён кузатиб келинган. Тўпланган материаллар таҳлили натижасида уларнинг террор уюштириш мақсадлари аниқлаштирилиб, эркаклар Мальорка оролида қўлга олинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)