• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Дубайда галерея очган самарқандлик Наталья Андакулова БААдаги арт-бизнес ҳақида

    Дубайда арт-галерея очган самарқандлик Наталья Андакулова «Коммерсантъ.uz» нашрига БААдаги санъат бозори ва Амирликларда бизнес юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳикоя қилди.

    Фото: Н.Андакулова шахсий архиви

    Фото: Н.Андакулова шахсий архиви

    Андакулова Gallery БАА аҳолиси ва меҳмонларини Ўрта Осиё санъати билан таништиради. У Ўрта Осиёда мазкур концепцияли ягона галерея. Наталя галереяни 2012 йилда ташкил қилди ва беш йиллик фаолияти давомида ўз соҳасида ном қозонишга эришди: Андакулова Gallery вернисажлари ва маданий акцияларига санъат ихлосмандлари ташриф буюради, уларни Wall Street Journal, Financial Times, The National ўз саҳифаларида ёритиб боради.

    Наталья Андакулова Самарқанд архитектура шоҳ асарлари орасида улғайди ва улар унда санъатга муҳаббат уйғотди. Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олиш давомида у тасвирий санъат дарсларини ола бошлайди, кўргазма ва рассомлар устахоналарига боради. Информатика йўналиши бўйича магистратурани тугатган Наталья Лондонга йўл олади ва у ердаги Christie’s Education’да «Арт-бизнес» курсида таҳсил олади.

    Бугунги кунда Наталья галерея раҳбарлигини И.Е.Репин номидаги Петербург давлат тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ва архитектура академик институтидаги таҳсил билан уйғунлаштирмоқда.

    Фото: Н.Андакулова шахсий архиви

    Фото: Н.Андакулова шахсий архиви

    Нега Дубай?

    — Галерея очиш ғояси қандай пайдо бўлганлиги ҳақида ҳикоя қилсангиз?

    — Галерея — менинг биринчи ва ягона иш жойим. Асосий ғоя Ўрта Шарқ жамиятини Ўрта Осиё рассомлари билан таништиришдан иборат эди. Бизда истеъдодли рассомлар жуда кўп ва уларга бу ҳудудда қизиқиш катта. Ўзбекистон миллий тасвирий санъати ўзига хос: кучли мактаб ҳамда табиатимиз гўзаллиги ва бой тарихидан келиб чиқадиган рангларнинг ғаройиб уйғунлиги. Дубай Ибн Сино, Хоразмий, Термизий, Улуғбек, Амир Темур каби аждодларимиз билан таниш. Бироқ мен ва галереям учун энди замонавий санъатни кўрсатиб бериш муҳим.

    Бугун БАА арт-бозори ва маданий ҳаёти жуда тез ривожланмоқда. Агар ўн йил аввал Дубайда бор-йўғи ўнта галерея бўлган бўлса, бугун уларнинг сони юзга яқин. Яқин вақт ичида Дубайда Франциянинг Лувр ва Американинг Соломон Гуггенхайм замонавий санъат музейи филиаллари очилади. Замонавий санъат трендга айланмоқда. Мен кичикроқ тадқиқот ўтказиб, бу ерда Ўрта Осиё санъатини намойиш этадиган галерея йўқлигини пайқадим. Шунинг учун бу бўшлиқни тўлдиришга қарор қилдим.

    Андакулова Gallery’да уч тоифадаги рассомларнинг ишлари тақдим этилган.

    Биринчи тоифа — Griffе — дунё тан олган рассомлар.

    Иккинчи тоифа — Purе Luxury — галерея талабларига жавоб берувчи рассомлар.

    Учинчи тоифа — ёш, келажаги бор рассомлар. Уларга галерея ўзини топишга, ўз ижодий салоҳиятини кашф этишга ёрдам беради.

    Галереяда ишлари намойиш этиладиган барча рассомлар ҳудудимиз билан боғлиқдир. Турли кўринишдаги коллаборациялар ҳам ўтказилади, бироқ улар ҳам у ёки бу шаклда Ўрта Осиёга алоқадордир.

    Фото: Н.Андакулова шахсий архиви

    Фото: Н.Андакулова шахсий архиви

    БААда бизнес ва санъат

    — Дубайда ўз ишингни очиш ва уни юритиш қанчалик қийин?

    — Ўз ишимни очиш қийин бўлмади, уни юритиш эса бутунлай бошқа масала. Қийинчиликлар асосан молиялаштириш босқичида юзага келган.

    Галереяда маърузалар, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирлар ўтказилади, бу эса қўшимча даромадга эга бўлиш имконини беради. Шунингдек, вақти-вақти билан молиявий компаниялар ҳам ҳомийлик қилиб туради.

    — Дубай ҳаётига мослашишингиз қандай кечган? Қандай афзалликлар ва камчиликлар бўлган?

    — Инглиз тилини билиш, маълумотга эгалик ва албатта ўз мақсадларимга эришишдаги қатъийлик мослашишнинг муҳим жиҳатлари бўлган. Афзалликлари шундаки, барча тўловлар, лицензияни янгилаш, аудит, ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш онлайн-режимда амалга оширилади. Камчиликлар ҳам бор — ижара қийматининг юқори эканлиги.

    — БААда бизнес юритишнинг ўзига хос жиҳатлари қанақа? Иш юритиш қоидалари бизникидан кучли фарқланадими?

    — Бизнес юритиш асослари бир хил. Барчасини ўз вақтида бажариш, аниқлик, мукаммалликка интилиш ҳар бир мамлакатда қадрланади.

    Фото: Н.Андакулова шахсий архиви

    Фото: Н.Андакулова шахсий архиви

    — Галереянгиздаги энг қимматбаҳо экспонат қанча туради?

    — Картиналар нархи жуда мақбул, бу эса уларни инвеститиявий жиҳатдан талабгир қилади. Ўзбекистон бизнесменларига маслаҳатим — санъатни коллекция қилишни бошланг. Бугунги кунда у қиммат турмайди. Тўғри, рассомлар ҳақида маълумот тўплаш, устахоналарга бориш учун вақт топиш керак. Бу ҳам ўзига хос ёқимли жараён.

    Санъат асарларини коллекция қилиш нафақат уй ёки офисингизда кўзни қувонтиради, балки зиёли, кенг маданий дунёқараш соҳиб эканлигингизга урғу беради. Қолаверса, бу яхши инвестиция ҳам.

    Кўпчилик санъатда ҳеч нарсани тушунмаслигини таъкидлаши мумкин. Бу нормал ҳолат. Картина танлаш ёки бутун бир коллекцияни шакллантиришда ёрдам бериши мумкин бўлган санъатшунослар, арт-экспертлар бор. Америкалик машҳур банкир ва филантроп Дэвид Рокфеллер Нью-Йоркдаги савдоларда Марк Ротконинг картинасини 72,8 миллион долларга сотишга эришган. Дастлаб эса картинани Замонавий санъат музейи мутахассиси Дороти Миллернинг тавсияси билан бор-йўғи 10 минг долларга харид қилган.

    — Сиз таққослаш имкониятига эгасиз. Дубай ва Тошкентдаги санъат муҳити ўзига хос жиҳатларини қандай таърифлаган бўлардингиз?

    — Дубайда бутун дунё бўйича турли-туман рассомлар ишларини намойиш этадиган ва илгари сурадиган хусусий галереялар кўп. Бундай кенг кўламли ишлар туфайли арт-экспертлар ва санъат ихлосмандлари нима истаётганлиги ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш мумкин.

    Тошкентда эса арт-кураторлар билан ҳамкорликда экспериментал кўргазмалар кўпроқ уюштирилишини истардим. Уларда муҳим масалалар кўтариб чиқилиб, янги технологиялар қўлланилиши мумкин.

    Фото: Н.Андакулова шахсий архиви

    Фото: Н.Андакулова шахсий архиви

    Ўзбекистон арт-бозори келажаги

    — Ўзбекистон санъат бозори ҳолати ва келажагини қандай баҳолайсиз? Нималарни ўрганишимиз лозим?

    — Юқорида ҳам айтиб ўтганимдек, коллекция тўплаш маданиятини жорий этиш лозим. Шунингдек, меценатлик (ҳомийлик) масаласи ҳам муҳим деб ҳисоблайман. Хайр-эҳсон қилувчи кишилар ҳуқуқий мақомини мустаҳкамловчи ва уларга солиқ имтиёзларини тақдим этувчи қонун зарур. Бундай қонун бутун Европада амал қилади ва яқинда Россияда ҳам қабул қилинди.

    Ўзбекистон халқаро арт-ярмарка, биеннале, рассомлар учун тажриба алмашув резиденцияларини ўтказиши, саводли ходимларга эга бўлган хусусий галереялар очиши лозим.

    — Ўзбекистонда қандай лойиҳаларни амалга оширдингиз?

    — 2016 йилнинг октябрида Аndakulova Gallery Ўзбекистон бадиий академияси кўргазмалар залининг учта майдончасида бўлиб ўтган кўргазма учун концептуал санъат лойиҳаларига тайёргарлик жараёнини қўллаб-қувватлади. Экспозицияга Яқин Шарқ, Лотин Америкаси, МДҲ, Марказий Осиёнинг 40 та мамлакати рассомларининг ишлари киритилди.

    Фото: Н.Андакулова шахсий архиви

    Фото: Н.Андакулова шахсий архиви

    2016 йилнинг 17 ноябрида Дубайдаги Аndakulova Gallery галереясида Ўзбекистоннинг 25 йиллигига бағишланган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    — Ўзбекистонда галерея очишни режалаштирмаяпсизми?

    — Албатта, Тошкентда галерея очишни истардим. Биз бунинг устида ишлаяпмиз, бироқ ҳозирча бу масала молиялаштиришга бориб тақалмоқда.

    — Санъатга бўлган муносабатингиз? У сиз учун нимани англатади?

    — Санъат менинг ҳаётимда улкан ўрин эгаллайди. Бироқ галерия соҳиби учун санъатни севиш кифоя қилмайди, санъатнинг энг яхши намуналарини илгари суриш билан жиддий шуғулланиш лозим. Улар орқали маданият, мерос, дунёқараш узатилади.

    — Яқин вақт ичида сиздан нималар кутишимиз мумкин?

    — Ҳозирги пайтда машур рассом, академик Баҳодир Жалиловнинг 70 йиллигига бағишланган кўргазмага тайёрланмоқдамиз. Шунингдек, Скира нашриёт уйи билан ҳамкорликда у ҳақидаги монографияни тайёрламоқдамиз. Китоб тақдимоти кўргазма билан бир вақтда 2018 йилнинг ноябрида Тошкентда бўлиб ўтади.

    29.06.2017, 15:15   Изоҳ (0)   11824
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юрий Стоянов: «Ажойиб замонавий шаҳар бўлмиш Тошкентга қойил қолдим»

    27.06.2017, 10:29

    Наргиз Зокирова Москва кинофестивалини ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ билан очиб берди (видео)

    24.06.2017, 15:24

    «Ўзбекконцерт» хонандаларнинг қонуний фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида рейдлар ўтказади

    21.06.2017, 12:58

    Женевада «Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон» тарихий ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди (фото)

    21.06.2017, 09:48

    Руслан Шарипов санъатга қайтаётганини маълум қилди

    18.06.2017, 10:02

    Жеки Чан Остонада люкс автомобиль ўрнига, шаҳарда дўстлари билан юриш учун минивэн сўраган

    16.06.2017, 11:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болгарияда Ўзбекистон Миграция агентлиги ваколатхонаси очилади 

    Ўзбекистон | 10 июн, 13:10

    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

    Реклама | 10 июн, 12:00

    Калифорния штати Трампни судга беради

    Дунё | 10 июн, 13:07

    Суперкомпьютер Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг асосий даъвогарларини аниқлади

    Спорт | 10 июн, 12:50

    “Гарри Поттер” сериалида Малфой ва бошқа Хогвартс ўқувчилари ролларини кимлар ижро этиши маълум қилинди

    Кино | 10 июн, 12:38

    Ўзбекистонда энди шахснинг ўз айбини тан олгани уни жазога тортиш учун етарли бўлмайди

    Ўзбекистон | 10 июн, 12:28

    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди

    Реклама | 10 июн, 10:30

    Иссиқ ҳавода ҳам узоқ турадиган макияж қилиш бўйича тавсиялар

    Лайфстайл | 10 июн, 12:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.