• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чемпионлар «Сочная долина»ни танлайди ёки «Олмали» шоҳ ва мот

    Олмали шарбат ва шахмат ўртасида қандай умумий жиҳатлар бор? Жуда кўп, агарда гап «Сочная долина» савдо маркасининг мазали (ва табиий!) ичимлиги ҳақида кетаётган, интеллектуал ўйиндан эса икки карра жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов вакил бўлса.

    Шахмат бўйича ёш истеъдод соҳиби «Сочная долина» СМнинг қулай «болаларча» шакли — 0,2 литрда чиқарилувчи шарбатлари ва нектарларининг янги реклама кампанияси юзига айланди. Нодирбек иштирок этган 40 сониялик ролик, ҳамда унинг иштирокидаги ажойиб постер «Ақлли болалар учун шарбат» шиори билан бирлаштирилган. Бундай бирлаштириш тасодифий эмас: юз фоизли олмали шарбат – реклама кампаниясининг яна бир «қаҳрамони»» —IQ’ни оширувчи ҳақиқатдан ҳам мўъжизакор хусусиятларга эга. Ҳамма гап – фойдали витаминлар ва минерал бирикмаларнинг (темир, магний, фосфор) кўп миқдордалигида. Бекорга шифокорлар болаларга ҳар куни камида бир стакан олма шарбатини ичишни тавсия этишмайди.

    «Сочная долина» СМдан «ақлли» ичимлик шакар ва консервантларга эга эмас, ҳамда табиий ширинлик билан хурсанд қилади. Дарвоқе, маҳсулот ўрами ҳам «ақлли»: шарбатни бундай ихчам шаклда ўзи билан машғулотлар, дўстлар билан сайр ва ҳаттоки — шахмат бўйича мусобақага олиб кетиш мумкин! Бу ролик ёрқин, жўшқинлик ила кўрсатилган, унинг ҳар бир кадри — ёш жаҳон чемпионати ҳаётидан ўзига хос лавҳадир.

    ...Мана Нодирбек уйғониб, эрталабки бадантарбия билан шуғулланиб, мактабга кетишга ҳозирлик кўрмоқда. Онаси ўғлининг рюкзагига олма шарбати қутисини солиб қўяди. Бундай ширин «қўллаб-қувватлов» керак бўлади, сабаби олдинда — ўқиш, дўстлар билан мулоқот, машғулотларга тўла кун турибди.– Ўғлим «Сочная долина» шарбатлари ва нектарларини ҳақиқатдан ҳам жуда севади, айниқса олма ва олча мазалисини, — дея жилмаяди 12 ёшли супер истеъдод соҳибининг онаси Марзия Очилова. — Шарбатлар болалар соғлиғи учун фойдали эканини биламан, шунинг учун ҳар доим уларни сотиб оламан. Умуман, ўз фарзандларимни тўғри ривожланиши учун барча шароитларни яратишга интиламан, сабаби улар учун шахмат — оддий ўйин эмас, балки ҳаёт тарзидир. Бу спортнинг интеллектуал тури: доимий машқларсиз, тартиб-интизомсиз, иродасиз бу ерда ҳеч нарсага эришиб ва ғалаба қозониб бўлмайди!

    Нодирбек буни ҳаммадан яхши билади. Ноодатий доналарга эга қора-оқ тахтага қизиқиш унда уч ёшида пайдо бўлган. Болакай шахмат тўгарагига қатнаган катта акаси ва опаси қандай қилиб ўйнашларини қизиқиб кузатиб борган. Шахмат ишқибози бўлган ота ҳам кўп бора уй мусобақаларини ташкил этган. Бўлажак чемпион шу тарзда қадимий ўйин сирларини ўрганиб борди, кейинчалик эса «Вундеркинд» клубида шуғуллана бошлади.

    Нодирбекнинг юлдузи шиддат билан юксалиб борди. 5 ёшида Тошкент шаҳри чемпиони, 6 ёшида эса — республика чемпиони бўлди. Ҳар бир янги ғалаба билан ўз кучига ишонч ҳам ортиб, олдиндаги мақсадлар ва келажак учун режалари аниқроқ кўрина бошланди. Болакай халқаро муносабатларда қатнашиш ва гроссмейстер бўлишга қатъий аҳд қилди.

    …Кадрнинг алмашиши. Нодирбек — шахмат тахтаси устида. Диққатни бир жойга жамлаган. Унинг олдида шунчаки доналар эмас — кичик армия, ўзи эса — унинг қўмондони. Ўйламоқда, таҳлил қилмоқда, ҳар бир қадамни синчиклаб ўрганмоқда.

    2012 йилда бола 8 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон биринчилигида (Марибор, Словения) чемпион бўлиб, илк халқаро шахмат унвонини олди – ФИДЕ устаси. Кейинчалик 10 ёшгача бўлганлар ўртасидаги шундай мусобақада «кумушни» қўлга киритди. Бундан ташқари, мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи ўрин (2011 йил, Ҳиндистон), халқаро болалар мусобақасида олтин (2011 йил, Россия) ва бошқа ғалабалар қўлга киритилди. 2016 йилда шахмат вундеркинди халқаро уста учун талаб этилувчи барча саралаш талабларини бажарди, ҳамда бу юқори унвон унга ФИДЕ президентлик кенгаши томонидан топширилди. Бир йил аввал Нодирбек Сочида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллаб, ғалабалари сонини яна биттага ошириб олди. Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов 12 ёшига келиб икки карра жаҳон чемпиони, халқаро тоифадаги уста бўлди ва айни дамда 14 ёшгача бўлган сайёранинг энг яхши шахматчилари рейтингида иккинчи ўринни банд этган.

    — Нодирбекда энг ёш халқаро гроссмейстерлардан бирига айланиш ва олий шахмат унвонини 12 ярим ёшида қўлга киритган россиялик шахматчи Сергей Карякиннинг рекордини қайтариш учун барча имкониятлар бор, – деб ҳисоблайди ёш чемпионнинг устози, халқаро гроссмейстер, ФИДЕ мураббийи Дмитрий Каюмов. — Бунинг учун учта гроссмейстерлик баллини қўлга киритиш лозим, шогирдимда улардан биттаси ҳозирнинг ўзида бор. Уни Нодирбек ўтган йили Санкт-Петербургда Чигорин хотирасига бағишланган халқаро шахмат турнирида олди. Олдинда — гроссмейстерлик нормасини бажариш мумкин бўлган яна бир неча мусобақалар бор. Мен 40 йилдан ортиқ вақт давомида мураббий сифатида ишламоқдаман, бироқ бундай истеъдодли ўқувчини учратмаганман. У ҳақиқий жангчи – меҳнатсевар, аниқ бир мақсадга бор эътиборини қаратган, жуда яхши хотирага эга ва рақибларидан қўрқмайди.

    Нодирбек барча муваффақиятларига қарамай, қолган ҳаммасида — оддий 12 ёшли боладир. Пойтахтдаги 152-мактабнинг еттинчи синфига ўтди, уйда ёрдамлашишни, футбол ва бадминтон ўйнашни, мутолаа қилишни ёқтиради. Ўзи инглиз тилини ўрганишни бошлади, бу тилни билмаслик хорижий сафарларда мураккаблик туғдиради. «Ўғлим меҳрибон, камтарин, бироқ шахмат тахтаси ёнига ўтирганида, умуман бошқача бўлади, — дея таъкидлайди унинг онаси Марзия. — Унда спорт ғазаби уйғонади, рақибларига имконият бермайди. Мағлубиятларни тўғри қабул қилиши кишини хурсанд қилади: хатоларни топиш ва таҳлил қилишга уринади, бу келажакда уларни яна такрорламасликда фойда беради. Ҳар бир янги ғалаба — ўз устида шундай тинимсиз ишлаш натижасидир».

    …Бола Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар шахмат мактабидаги машғулотларга ошиқмоқда. Бутун дунёдаги «кўча» шахматининг энг машҳур варианти бўлган очиқ осмон остидаги қора-оқ майдончадаги катта доналарни ўзгартиради.

    Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган шахмат академияси 2015 йилда очилди. Бугунги кунда бу ерда тажрибали гроссмейстерлар қўл остида 5—17 ёшда бўлган қарийб 200 нафар болалар ва ўсмирлар шуғулланмоқда. Жаҳон ва Осиё чемпионларига махсус стипендия тўланади (Нодирбек ҳам уни олади). Ўқув-машғулот хоналари, электрон шахмат тахталари, спортзал, ошхона — болалар учун барча шароитлар яратилган. Республика мактабида халқаро майдонларда мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилувчи чемпионлар авлоди тарбияланмоқда.

    2017 йилнинг февралида бу ёш истеъдод соҳиблари катталар — таниқли блогерлар, журналистлар ва шахматнинг бошқа ихлосмандларини пойтахтдаги Боок cафé’да «Чемпионлар шаҳарга қарши» мусобақасида тор-мор келтиришди. Нодирбек Абдусатторов бирданига бешта тахтада бир вақтда ўйнаш бўйича сеанс ўтказди, ҳамда албатта, ғалаба қозонди. Хотиржам, ишонч билан ва ўз услубида.

    Бу ноодатий беллашувда шахмат вундеркиндининг ИнтерСок компанияси вакиллари билан танишуви рўй берди. Нодирбек нафақат ширин совғалар олди, балки ҳамкорлик ҳақида таклифни ҳам қўлга киритди. Компания боланинг Аeroflot Оpen-2017 (Россия), Sharjа Masters-2017 (БАА) халқаро шахмат турнирларига учиб боришида кўмак бериб, парвозга, унинг ва болага ҳамроҳлик қилувчи кишининг истиқомат қилишига пул тўлаб бериб, ҳомийлик кўмагини тақдим этди. Олдинда яна бир мусобақа — Санкт-Петербургдаги Чигорин номидаги мемориал бор. Бундай баҳсларда иштирок этиш рейтингни, тажрибани оширишда ва ҳақиқий спорт характерини яратишда қўл келади. Нодирбек иштирокидаги «Сочная» реклама кампанияси — ҳақиқий истеъдод ҳар доим кўмак топишидан далолат берувчи иллюстрациядир.

    Ёш истеъдод соҳибларига ёрдам кўрсатиш — ИнтерСок компаниясининг яхши анъанаси. У Ўзбекистон Республикаси Шахмат Федерациясининг эксклюзив ҳомийси саналган мамлакатда шарбатлар ва нектарлар ягона ишлаб чиқарувчисидир. Жорий йилда Тошкентда ИнтерСок қўллаб-қувватлови билан Tashkent Open Георгий Агзамов Халқаро XI хотира турнири, 8—18 ёшдаги спортчилар ўртасида шахмат бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Барча қатнашчилар «Сочная долина» СМдан шарбат ва нектарларни совға тариқасида олишди. Шунингдек, компания ФИДEнинг Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги (15—25 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади) ҳудудий чемпионатига ҳомийлик қилади.

    ИнтерСок чемпионларни ривожланишига ёрдамлашиб, мамлакатда бўлажак спорт элитасини ташкил топишига ўз ҳиссасини қўшади ва орзулар амалга ошишига ёрдам беради. Нодирбек Абдусатторовнинг ажойиб табассуми — бундай қўллаб-қувватловнинг ёрқин исботи!Intersok.uz

    Реклама ҳуқуқи асосида!

    29.06.2017, 09:06   Изоҳ (0)   5415
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирзо Улуғбек туманида маҳаллалар ичидаги йўллар таъмирланмоқда (фото)

    29.06.2017, 08:51

    Шавкат Мирзиёев «Лукойл» компанияси раҳбари Вагит Алекперовни қабул қилди

    28.06.2017, 20:50

    Жанубий Кореянинг Инҳа университети госпитали шифокорлари Кармана туманида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди

    28.06.2017, 19:34

    Чилонзорда ёнида 6,2 грамм марихуана сақлаган фуқаро қўлга олинди

    28.06.2017, 18:51

    Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули эски миқдорда қолади

    28.06.2017, 18:37

    Давлат ветеринария қўмитасига янги раҳбар тайинланди

    28.06.2017, 18:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сўнгги “Ўргимчак одам” режиссёри Redditʼдаги биргина пост сабаб машҳур саҳнани ўзгартиргани ҳақида сўзлаб берди

    Кино | 1 июл, 09:45

    Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қамоққа олинди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 09:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Интер”ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:29

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалнинг финали ва давом этиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди

    Кино | 1 июл, 09:28

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:04

    Исроил Ғазодаги кафега авиазарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 1 июл, 08:58

    Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпиш тақиқланди

    Қозоғистон | 1 июл, 08:33

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.