Хитойда йўловчи самолёти парвозини кечиктиришга мажбур бўлишди, чунки йўловчилардан бири самолётга чиқишдан олдин майда тангаларни бахт келтирсин деган ният билан турбина ичига ташлади. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса 27 июнь куни Шанхайнинг «Пудун» аэропортида China Southern авиакомпаниясининг Гуанчжоуга рейси учиб кетишидан олдин юз берди.
Рейсдаги 150 йўловчидан бири — кекса аёлни аэропорт ходимлари учиш майдонидаги самолётга ногиронлар аравачасида олиб келган. Уни трап орқали бортга чиқаришларидан аввал аёл самолёт турбинасига танга ташлай бошлаган. Аэропорт ходимлари ва бошқа йўловчиларга кампир буни бахт келтирсин деган ният билан қилганини айтган.
Рейсни кечиктиришга мажбур бўлишди. Турбинадан тўққизта тангани чиқариб олишди, шундан сўнг самолёт ўз манзилига қараб учди.
Изоҳ (0)