АҚШнинг Бостон шаҳридаги Logan халқаро аэропортида йўловчилардан бири 9 килограмм атрофида тош босадиган тирик денгиз қисқичбақасини багажга топширди. Бу ҳақда The New York Times маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Қисқичбақа совутилган махсус контейнерга солинганди. Божхона назорати ходимлари уни юкни рентген сканери билан текшириш чоғида пайқади.
Аэропорт хавфсизлик хизмати вакили Майкл Маккарти жонивор билан бирга суратга тушди ва бундай катта ўлчамдаги қисқичбақани эслолмаслигини билдирди. Twitter’да жойлаштирилган фотода унинг узунлиги бир метрдан ошиқ эканлигини кўриш мумкин.
Қисқичбақани ким ва қаерга олиб кетаётгани маълум қилинмади.
Изоҳ (0)