«ВКонтакте» раҳбарияти ижтимоий тармоқнинг Киевдаги офисини ёпиш ва ходимларнинг бир қисмини Москвага кўчириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда, исми ошкор этилмаган манбаларга асосланиб, «vc.ru» нашри хабар бермоқда.
Meduza’нинг ёзишича, «ВКонтакте»нинг расмий вакили Евгений Красников мазкур ахборотни тасдиқлай олмаган.
«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи Украинадаги идорасини 2012 йили очган эди. Айни вақтда, «Mail.ru Group» таркибига кирувчи «Одноклассники»нинг Украинада ваколатхонаси йўқ.
«ВКонтакте»нинг офиси ёпилиши ҳақидаги хабар бир кун аввал «Яндекс»нинг Украинадаги ваколатхоналарида ўтказилган тинтувлардан сўнг пайдо бўлди. Россия қидирув тизими Украинада «давлатга хиёнат» моддаси бўйича гумон қилинмоқда. Украина Хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, «Яндекс» украиналиклар ҳақидаги маълумотларни тўплаб, сўнг уларни Россия махсус хизматларига тақдим этган.
«Яндекс», «ВКонтакте» ва «Одноклассники» Украина президенти Пётр Порошенконинг фармонига мувофиқ Украинада блок қилинган. У Россия интернет хизматларини Украинага қарши тарғиботда айблади.
Изоҳ (0)