Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хе маъмурияти Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни ўлдиришни режалаштирган. Бу ҳақда Япониянинг Asahi газетаси ўз манбасига таяниб хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, 2015 йил охирида Пак Кин Хе имзолаган ҳужжатда, шу жумладан, КХДРдаги «раҳбариятнинг ўзгариши» тилга олинган. Қабул қилинган режа устида ишлаш Жанубий Корея разведкасига топширилган.
Ким Чен Иннинг ўлими бахтсиз ҳодисадек кўриниши керак бўлган. Вариантлар орасида йўл-транспорт ҳодисаси, темир йўл ёки сувдаги ҳалокат кўзда тутилган. Шунга қарамай, режани амалга ошириб бўлмаган.
Газета маълумотларига кўра, Жанубий Кореянинг жорий маъмурияти Шимолий Корея етакчисини йўқ қилиш ниятидан воз кечган.
Изоҳ (0)