Тошкентда ўтган йилнинг охирида алдов йўли билан 3 минг доллар пулни ўзлаштирган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Айтилишича, 2016 йил 27 ноябрь куни улар бир фуқаронинг ишончига кириб, ундан алдов йўли билан 3 минг доллар олган.
Тергов жараёнида аниқланишича, улар Nexia автомобили сотиб олиб беришни ваъда қилиб, жабрланувчининг пулларини олган ва уларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Воқеа юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 2-банди бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айни пайтда уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)