Афғонистон жанубида рўй берган портлаш қурбонлари сони 34 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда, ToloNews телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ 29 қурбон ҳақида маълумот берилган эди.
Ҳилманд шаҳрининг маъмурий маркази — Лашкаргоҳ шаҳрида «Кобул янги банки» филиали биноси яқинида миналаштирилган автомобиль ҳавога учирилди. Маҳаллий аҳоли вакиллари маош олиш учун банк олдида навбатга турган пайти портлаш амалга оширилди.
Ҳозирча бирор экстремистик гуруҳ теракт учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)