Австриядаги мусулмон болалар боғчаларини ёпиш керак, чунки улар болаларнинг жамият билан интеграциялашувига ёрдам бермайди. Бу ҳақда Австрия ташқи ишлар ва интеграция вазири Себастьян Курц маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Албатта бу керак эмас. Бизда ҳеч қанақа мусулмон болалар боғчалари бўлиши керак эмас», — деди Курц бундай мактабгача таълим муассасаларини ёпиш керакми, деган саволга жавобан. ТИВ раҳбари фикрича, бундай болалар боғчалари болаларнинг жамият билан бирлашиб кетишига тўсқинлик қилади.
Курц Австрияда яшайдиган болалар немис тилини ўрганиши кераклигини таъкидлади. Бу, унинг сўзларига кўра, жамият билан интеграциялашувнинг энг яхши йўлларидан бирига айланади.
Нашр эслатишича, 2015 йил февралида Австрия парламенти мусулмон ташкилотларнинг хориждан молиялаштирилишини тақиқловчи қонунни маъқуллаган эди. У исломий радикализмга қарши курашга йўналтирилган эди.
Изоҳ (0)