Япониянинг Хоккайдо оролида жойлашган полигонда ўтаётган ҳарбий машғулотлар чоғида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Машғулотларга жалб қилинган танкнинг ағдарилиб кетиши оқибатида унинг ичидаги ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Танкда жами тўрт киши бор эди. Машина ағдарилиб кетганида улардан бири танк ва ер орасида қисилиб қолди. Зобит шифохонага етказилди, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Қолганлар зарар кўрмади.
Хоккайдодаги ўқувларда 20 та танк ишлатилаётган эди. Айни пайтда воқеа тафтиш қилинмоқда.
Изоҳ (0)