Португалиянинг марказий қисмида рўй берган ўрмон ёнғинлари оқибатида зарар кўрганлар сони 204 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ жабрланганлар сони 157 кишини ташкил қилиши билдирилган эди.
Айни пайтда Педроган-Гранди муниципалитетида 1,2 ўт ўчирувчи табиий офатга қарши курашмоқда. Қурбонлар сони, охирги маълумотларга қараганда, 64 кишини ташкил қилди.
17 июнь куни бошланган ёнғин ҳалигача ўчирилгани йўқ. 30 минг гектар ҳудуддаги ўрмонлар ёнғин билан йўқ қилинди.
Португалияда ёнғин қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)