Миср конституцион суди 21 июнь, чоршанба куни Қизил денгиздаги иккита аҳоли яшамайдиган оролнинг Саудия Арабистонига ўтишига тааллуқли суд қарорини вақтинча ҳаракатдан тўхтатди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Суд баёнотида қайд этилишича, суд қарорларининг ижроси уларнинг конституцияга мувофиқ эканлиги текширилгунига қадар тўхтатилган.
Ўтган ҳафтада Миср парламенти Саудия Арабистонига иккита орол — Тиран ва Санафирни бериш ҳақидаги Ар-Риёд билан келишувни маъқуллаган.
Жорий йилнинг январь ойида Миср Олий суди бу ҳудудларни Саудия Арабистонига бериш ҳақидаги ҳукумат томонидан таклиф қилинган лойиҳани рад этган.
Аввалроқ миср ҳукумати ороллар 1950 йилдагина Миср назорати остига ўтганини ва уларнинг Саудия Арабистони тасарруфига ўтказилиши ҳақидаги келишув Миср учун иқтисодий фойда келтириши мумкинлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)