АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг рафиқаси Мишель Обама ўзининг машғулотлардаги суратларини Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди.
Обама дугоналари билан биргаликда машғулотда қатнашган. Суратларга ёзилган изоҳга кўра, у бу каби машқлар билан Оқ уйда яшаганида шуғулланган. «Агарда биз бошқалар ҳақида қайғуришни истасак, биринчи навбатда ўзимизга ғамхўрлик қилишимиз керак», — деб ёзади Мишель.
Обаманинг дугоналари билан тушган сурати 850 мингдан ортиқ «лайк» йиғди. Унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасини 14,6 миллион фойдаланувчи кузатиб боради.
Изоҳ (0)