Марказий Африка республикасида қуролли гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувларда 50 га яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«50 га яқин киши ҳалок бўлганини айтишим мумкин. Касалхонага 42 та жасад келтирилди», — дея маълум қилди тўқнашувлар рўй берган Бриа шаҳри мэри Морис Беликуссу.
Мэрга қўра, қўшни ҳудудларда ҳам ҳалок бўлганлар жасади бор, бироқ улар ҳали касалхонага олиб келинмаган.
Изоҳ (0)