ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор жангарилар 21 июнь, чоршанба куни Филиппин жанубидаги мактаб биносига бостириб кирди, деб ёзади «ТАСС».
Маҳаллий полиция вакиллари сўзларига кўра, жангарилар ўқувчиларни гаровга олган.
23 май куни ИШИД билан боғлиқ «Мауте» экстремистик гуруҳи жангарилари Минданао оролидаги Марави шаҳрида Филиппин хавфсизлик кучларига ҳужум қилган эди. Шундан буён ушбу шаҳарда хавфсизлик кучларининг террорчиларга қарши жанговар операцияси давом этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)