Албания прокуратураси мамлакатни 40 йил давомида бошқарган Анвар Ҳожининг набирасига 13 йил қамоқ жазоси берилишини талаб қилди. Бу ҳақда «Аргументи и факти» хабар берди.
42 ёшли Эрмаль Ҳожи 2015 йил январида наркотрафик ташкил этишда гумон қилиниб, ҳибсга олинганди.
Тергов манбаларига кўра, у Ғарбий Европага кокаин етказиб бериш билан шуғулланган жиноий гуруҳ тузган. Ҳибсга олиш чоғида ундан 120 килограмм наркотик, қурол ва маблағ мусодара этилди.
Мазкур иш бўйича яна 8 киши терговга тортилди. Прокуратура уларнинг барчаси учун 13 йилдан 15 йилгача бўлган қамоқ жазолари сўрамоқда.
Изоҳ (0)