АҚШ раҳбарлигидаги халқаро коалиция 20 июнь, сешанба куни ИШИД террорчилик гуруҳининг «олий муфтий»си Туркий Ал-Бин-али йўқ қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Коалиция кучлари 31 май куни Суриянинг Маядин шаҳридаги бомбардимонлар натижасида ИШИДнинг ‘олий муфтий’си Туркий Ал-Бин-алини йўқ қилди», — дейилади хабарда.
Унда айтилишича, Ал-Бин-али «чет эллик жангариларни танлаб олишда ва бутун дунё бўйлаб терактларни келтириб чиқаришда бош ролни ўйнаган». Таъкидланганидек, «ИШИДнинг бош руҳонийси сифатида у 2014 йилдан буён қотиллик ва бошқа ваҳшийликларни амалга оширишга ундаш мақсадида тарғибот олиб борган, ‘халифалик’ яратишни қонунийлаштиришга интилган ва ИШИД бошлиғи ал-Бағдодийнинг яқин ишончли одами бўлган».
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)