Буюк Британия ҳукумати Жанубий Кенсингтондаги янги қурилаётган люкс мажмуадан 68 хонадон харид қилди. Улар ёниб кетган Grenfell Tower биносида истиқомат қилган кишиларга топширилади, деб хабар беради «РИА Новости».
14 июнь куни Лондоннинг Шимолий Кенсингтон туманида жойлашган Grenfell Tower социал турар-жойда рўй берган ёнғинда камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 28 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. 600 киши эвакуация қилиниб, яқин атрофдаги жамоат жойларида, масжид ва черковларда жойлаштирилган. Ўнлаб одамлар шифохонада ётибди, айримларнинг аҳволи оғир.
Уйда истиқомат қилганларнинг аксарияти Африка ва Яқин Шарқ вакилларидир.
Изоҳ (0)