Австралиянинг Албани шаҳрида яшовчи оилавий жуфтлик уларга якунда 700 минг доллар ютуқ келтирган лотерея чиптасини ташлаб юборишига сал қолди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Аввалига эр-хотин адашиб чипта рақамини лотереянинг эски натижалари билан солиштириб кўрди. Бироқ кейинчалик ҳаммасини яна бир бор текшириб кўришга қарор қилди ва ютуққа эга чиқди.
«Худога шукр, чиптани ташлаб юбормай, унинг рақамини яна бир маротаба текшириб кўрдик. Ютуққа эга чиқишимиз ниҳоятда узоқ кечди», — дея тан олди эр.
Жуфтлик пулларни уй харид қилиш ва таътил учун сарфлашни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)