Самара вилоятининг Подстёпки қишлоғида истиқомат қилувчи фермер Александр Мисливченко учар ликопчанинг каркасини ёғочдан ясади ва уни ҳавога учиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда «Болшая деревня» порталига таяниб, Afisha Daily хабар берди.
Фермер кўплаб НУЖлар суратларини ўрганиб чиққанидан сўнг учар қурилмани яратиш ишларини бошлаган. Ёғоч каркаснинг диаметри етти метрга тенг ва у тез орада ёритиш ва двигатель билан жиҳозланади.
Мисливченконинг айтишича, у учар ликопча ёрдамида ёшларни техникага, самолётсозлик тарихига бўлган қизиқишини уйғотишни, шунингдек, Толятти ҳудудларига туризмни ривожлантиришни ният қилган.
Яратувчилар қурилма 80 метр баландликка қадар кўтарилишига ишонмоқда.
Конструкторлар ва электрикларнинг ишончига қарамай қишлоқ аҳолиси ёғоч қурилманинг хавфсизлигидан хавотирда. Мисливченконинг қишлоқдошлари ўзлари ва уйларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида полицияга мурожаат қилиш мақсадида.
Агарда парвозни амалга оширишга рухсат бўлмаса фермер ликопчани ўз ҳудудида қолдириб арт-объектга айлантиради.
Изоҳ (0)