АҚШнинг Огайо штатида истиқомат қилувчи Криста Чепин Facebook’даги саҳифасида исталган манзил, ҳатто кинотеатрга ҳам тарвуз олиб ўтишга ёрдам берувчи усул билан ўртоқлашди.
Қиз ва унинг дугонаси тарвузни ўртасидан бўлиб, икки қисмини ҳам плёнкага ўраб, ёпишқоқ тасма ёрдамида қоринларига маҳкамлаб чиқди.
«Мен тарвуз ейишни истагандим. Дугонам бўлса кинога боришни. Биз уни ҳам, буни ҳам уддаладик!», — дея изоҳ қолдирди фотоларга Чепин.
Криста Чепиннинг усули кўпчиликка маъқул келган кўринади: қисқа муддат давомида у билан 76 мингдан ортиқ фойдаланувчи ўртоқлашган.
Изоҳ (0)