Хитой Супер лигасининг 13-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган «Шанхай СИПГ» клуби «Гуангжоу» клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўйиннинг 45-дақиқасида шанхайликларнинг бразилиялик легионери Оскар жамоадоши Халк олдириб қўйган тўпни қайта эгаллаб олди ва у билан рақибнинг икки футболчисини қасддан нишонга олди. Оскарнинг бу ҳаракатлари мезбон футболчиларга ёқмади ва улар Оскарни турткилаб ташлади.
Шундан кейин ҳар икки жамоа футболчилари ўртасида катта жанжал бошланиб кетди. Якунда бош ҳакам ҳар икки клубнинг бир нафардан футболчисига қизил карточка кўрсатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинидан қайтиб келган Одил Аҳмедов мазкур учрашувда иштирок этмаганди.
Изоҳ (0)