Пентагон АҚШ ва Россия ўртасида Суриядаги операциялар давомида ихтилофларнинг олдини олиш бўйича канални самарадор деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Inherent Resolve операцияси штаби вакили баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Илгарироқ Россия томони АҚШ билан бу борадаги ҳамкорлик узилишини билдирган эди. Бунга сабаб сифатида Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётининг АҚШ коалицияси кучлари томонидан уриб туширилиши кўрсатилган эди.
Штаб вакили мазкур янгиликка изоҳ бераркан, каналнинг самарадорлигини таъкидлади ҳамда АҚШ ҳар доим ундан фойдаланишга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)