Португалия ҳукумати мамлакатнинг Педроган-Гранди муниципалитетида рўй берган ёнғин қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мотам 20 июнь кунига қадар давом этади.
Охирги маълумотларга қараганда, қурбонлар сони 62 кишига етди, 60 га яқин одам жароҳатланди.
Ёнғин ҳали ҳам назорат остига олинган эмас. Унга қарши юзлаб одамлар курашмоқда.
Изоҳ (0)