Эстониянинг Люксембургдаги элчихонаси жаҳондаги биринчи виртуал ташқи дипломатик идора бўлади. Унда муҳим маълумотлар базалари ва регистрлар нусхалари сақланади, деб хабар беради «ТАСС».
Икки давлат вакиллари томонидан эришилган тегишли келишув 15 июнь куни Эстония парламенти томонидан маъқулланди.«Биз бу жаҳондаги биринчи виртуал элчихона эканлигидан жуда фахрланамиз. Эстониянинг виртуал элчихонаси нафақат технологик соҳада, балки халқаро ҳуқуқда ҳам инновацияларга олиб келади», — деди тадбиркорлик ва ахборот технологиялари вазири Урве Пало, ушбу янгиликка изоҳ бераркан.
Келишув икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари томонидан 20 июнь куни Люксембургда бўлиб ўтадиган маросимда имзоланиши кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)