14 июнь куни тушдан кейин Тошкент шаҳрида кучли шамол турди. Шамол автомобиллар, светофорлар, дарахтларга зиён етказди, деб ёзади UZ24.
Шамол оқибатлари акс этган суратлар Интернет тармоқларида бир зумда тарқалди. Уларда дарахтлар шохлари автомобиллар устига, светофор ерга қулаб тушганини кўриш мумкин.
Гидрометеорология хизмати маркази UZ24 га маълум қилишича, соат 14:40 да шамолнинг тезлиги сониясига 18 метрни ташкил этди. Синоптикларнинг қайд этишича, шамолга катта тезлик билан ҳаракатланаётган булутлар парчасининг ёппасига келиши сабаб бўлган.
Бофорте шкаласи бўйича сониясига 18 метр тезликда эсган шамол «жуда кучли» дея баҳоланади.
Изоҳ (0)