Ливия муваққат ҳукумати Қатар компанияларига мамлакатдан қазиб чиқарилган нефтни экспорт қилишни тақиқлади. Бу ҳақда Абдулла Абдурраҳмон ат-Таний бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Махсус хабарномада таъкидланишича, бу чоралар Қатар томонидан террорчи гуруҳларнинг қўллаб-қувватланишига қарши жавоб санкциялари сифатида жорий этилмоқда. Хусусан, Қатар суверен фонди билан алоқада бўлган Glencore International AG компанияси ушбу санкциялар туфайли нефть экспорт қила олмаслиги маълум бўлди.
Ҳукумат мазкур қарор Ливия қуролли кучлари қўмондонлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинганини билдирди.
Изоҳ (0)