Эрон хавфсизлик кучлари қуролли гуруҳ иштирокчиси эканлиги гумонланган икки кишини йўқ қилди ҳамда гуруҳнинг яна беш аъзосини қўлга олди. Операция мамлакат жануби-шарқида ўтказилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Сеистон ва Белужистон вилоятининг Чобаҳор туманидаги ҳарбий қисмга ҳужум уюштиришни режалаштирган етти кишилик гуруҳ зарарсизлантирилди», — маълум қилди Эрон разведка вазири Маҳмуд Алавий.
Шунингдек, Эрон Курдистонида яна бир гуруҳ йўқ қилингани билдирилди. Ушбу операция деталлари маълум қилинмади.
«Саудия Арабистони Эрондаги террорчи гуруҳларга ҳомийлик қилмоқда», — қўшимча қилди Алавий.
Изоҳ (0)