Ёқутистондаги Шимоли-Шарқий федерал университет ходимлари Жанубий Кореянинг Sooam Biotech Research Foundation ташкилоти тадқиқотчилари билан ҳамкорликда ёқут овчи лайкаси клонларини яратиш бўйича муваффақиятли иш олиб борди, деб ёзади «АиФ».
2016 йил охирида олимлар Ёқутистонда ушбу ит зоти вакиллари тўқималаридан намуна олган эди, тахминан ярим йилдан сўнг эса клон кучукчаларни Сеулда ёқутистонлик олимларга топширишди.
Кучукчаларнинг ривожланиши меъёр доирасидан ташқарига чиққани йўқ. Улар жуда фаол бўлиб, ўрганиш қобилиятини намоён этмоқда.
Клонларни жамоатчиликка 23 июнь куни намойиш қилишга ваъда беришмоқда.
Нашр таъкидлашича, Кореянинг Sooam институти ит ва бошқа жониворлар клонлаштириладиган сайёрадаги ягона муассаса ҳисобланади.
Изоҳ (0)