Семиз одамлар сони бўйича етакчи мамлакат деб АҚШ эътироф этилди, деб ёзади «РИА Новости». Бу ҳақда олимлар ортиқча вазнли одамларни глобал тарзда «рўйхатга олиш» якунларига таяниб маълум қилди.
«Уларда юрак касалликлари, саратон, диабет ва бошқа хасталиклар ривожланиш хавфи камаймаяпти, балки ўсяпти. Бу эпидемияни тўхтатиш керак», — деди Сиэтлдаги Вашингтон университети олими Кристофер Мюррей.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, семизликдан Ер аҳолисининг тахминан учдан бир қисми азоб чекади. Буюк Британияда ва Яқин Шарқ мамлакатларида эса аҳолининг ярмидан кўпи ортиқча вазнга эга.
Ҳар йили қарийб тўрт миллион киши (катталар ва болалар) вазн билан боғлиқ муаммолар ва шу сабабли келиб чиққан касалликлар туфайли вафот этади.
Семиз одамлар Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда энг кам учрайди. Ҳиндистон ва Хитойда ўз вазнини меъёрида тутишади. Бу борада етакчилар эса Бангладеш ва Вьетнамдир, у ерда аҳолининг 1 фоизигина семизликдан азоб чекади.
Изоҳ (0)