Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой археологлари Чэнду шаҳрида XIII асрга мансуб буддавийлик ибодатхонасини топди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.

Фото: «Синьхуа»

Фото: «Синьхуа»

Фугань ибодатхонаси Шарқий Цзин (317—420 йиллар) ва Жанубий Сун (1127—1297 йиллар) сулолалари даврида маҳаллий аҳоли диний ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутган.

Ибодатхона номи таржимада «фотиҳа олиш» маъносини беради. Ўша даврларнинг машҳур шоирлар унга ўз асарларини бағишлаган. Бироқ милодий икки мингинчи йил бошларида ибодатхона инқирозга юз тутди ва аста-секин вайронага айланди, унинг қолдиқлари эса тупроқ остида қолди.

Охирги ойларда ўтказилган қазишмалар давомида археологлар ибодатхона пойдевори, девор қисмлари, қудуқлар, йўллар ва зовурларни аниқлашга муваффақ бўлди. Шунингдек, мингта буддавий матнлар туширилган тош лавҳа, 500 та атрофидаги ҳайкал, 80 га яқин қабр топилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бош вазир ва Тошкент шаҳар ҳокими биноларнинг 1-қаватидаги кафе ва дўконларни бузиш бўйича кўрсатма бергани рад этилди
Дунё
Халқаро бедарак йўқолганлар ҳафталиги, 20 минг долларлик эчки, қайта авж олаётган денге эпидемияси — 31 май суратлари
Маҳаллий
Қорақалпоғистоннинг Мўйноғидаги “Кемалар қабристони” — суратларда