Пекин халқаро аэропортидан учишга тайёрланаётган Xiamen Air авиакомпанияси самолёти йўловчиси қизиқиб, авария ҳолати учун мўлжалланган чиқиш жойини очди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 12 июнь куни рўй берди. Пекиндан Сямэнь учишга тайёргарлик кўраётган ҳаво кемасида борткузатувчи йўловчиларга инструктаж ўтди ва одатий шароитда авария ҳолатлари учун мўлжалланган чиқиш жойи тутқичига тегмаслик лозимлиги ҳақида огоҳлантирди.
Шу пайт ойна олдида, 49-қаторда ўтирган аёл тутқични тортиб юборди. Парвозни қолдириш, самолёт бортидаги 113 кишини бошқа рейсларга чиқаришга тўғри келди. Полиция эса аёлни 12 кун муддатга ҳибсга олди.
Ҳаво кемаси трапи шикастланмаганига қарамай, таъмирнинг минимал қиймати 100 минг юанни (14,7 минг доллар) ташкил этади. Экспертлар йўловчи аёл етказилган иқтисодий зарарни ҳам қоплаб бериши кераклигини айтмоқда.
Изоҳ (0)