12 июнь куни Париж четидаги Сен-Денида Франция ва Англия терма жамоалари ўртасидаги футбол баҳси бўлиб ўтди. Франция президенти Эмманюэль Макрон ва Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй учрашувни стадиондан туриб томоша қилди, деб хабар беради Meduza.
Ўйин пайтида мухлислар «тўлқин» келтириб чиқарди. Мэй «тўлқин»нинг бошланишини ўтказиб юбориб, Макрон ва бошқа ишқибозлар ўтирганидан сўнг ўрнидан турди.
https://twitter.com/NorbertElekes/status/874738229219659778
Twitter фойдаланувчилари бош вазирнинг бу ҳаракатини энг омадсиз «тўлқин» деб атамоқда эса, Reddit’да эса ушбу мавзуда фотошоп суратлар пайдо бўла бошлади.
Изоҳ (0)